Германия контрразведкаси айрим радикал исломий гуруҳлар мамлакатга оқиб келаётган муҳожирлар орасида тарғибот ишларини бошлаб юборганлигини кузатди. Бу ҳақда Rheinishe Post нашри ёзмоқда.

ГФР конституциясини ҳимоя қилиш бўйича федерал идора раҳбари Ханс-Георг Маасеннинг баёнотида айтилишича, маҳаллий салафийлар Яқин Шарқдан келган одамларни ўзларининг сафларига жалб қилишга интилмоқда. Уларнинг бу хатти-ҳаракатларига қарши чора кўрилмоқда.

Шу билан бирга, махсус хизмат ходимлари муҳожирлар ниқоби остида мамлакатга террорчилар кириб келаётганининг исботи топилмаганини эътироф этди.