ШҲТ аксилтеррор структураси ва Ҳиндистон ТИВ ҳамкорликни йўлга қўяди

Жаҳон 18 Сентябрь 2015 1080

2015 йилнинг 16 сентябрида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор структураси ижроия қўмитаси директорининг ўринбосари В. Буров Ҳиндистон элчиси Капил Шарма билан учрашув ўтказди. Суҳбатда ижроия қўмитаси референти Ф. Кабутов ҳам иштирок этди.

Суҳбат давомида томонлар минтақавий хавфсизликнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишди. Хусусан, минтақа барқарорлигига Толибон ҳаракати ҳамда ИШИД таҳдид солаётганини таъкидлаб ўтишди.
В. Буров дипломатни октябрь ойида Тошкентда террорчилик ва экстремизмга қарши кураш бўйича учинчи халқаро конференция ўтказилиши, унда ШҲТга аъзо ҳамда кузатувчи давлатлар тегишли органлари вакиллари иштирок этишидан бохабар қилди.

Шу муносабат билан у Ҳиндистоннинг тегишли органлари делегациясини конференция ишида иштирок этишга чақирди. Ушбу таклиф Ҳиндистон вакили томонидан мамнуният билан қабул қилинди.
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик бўйича тайёрланаётган келишув лойиҳаси кўриб чиқилди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 101698 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48296 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52684 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9753 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20449 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 654 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 542 Жаҳон
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1303 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2132 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 764 Жамият
Кўпроқ янгиликлар