Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти ISRO сентябрнинг охирига қадар мамлакат тарихидаги биринчи космик обсерватория – Astrosat’ни фазога учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Science журналининг янгиликлар хизмати хабар берди.

Ташкилот вакилларининг ҳикоя қилишича, ушбу зонд 20 йил давомида яратилган. Бир пайтнинг ўзида ҳам фазони кузатадиган, ҳам обсерватория вазифасини бажарадиган зонд ғояси ISRO’да 1996 йилдаёқ айтилган эди. Astrosat дастлаб 2007 йилда учирилиши кўзда тутилган бўлса ҳам, молиявий муаммолар туфайли бу сана бир неча бор ортга сурилди.

Ҳиндистондан ташқари, лойиҳада Канада космик агентлиги ҳам иштирок этмоқда. Унинг мутахассислари обсерватория бортида ўрнатилган UVIT ультрабинафша телескопини ясашда иштирок этишди. Шунингдек, Британиядаги Лейчестер университети мутахассислари консультантлар вазифасида бўлдилар.
Лойиҳанинг қиймати 45 млн долларни ташкил қилди.