Сурия ҳукумати зарурат туғилган ҳолда расмий Москвадан терроризмга қарши кураш доирасида ҳарбий кўмак сўраши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

"Сурия агар шунга зарурат пайдо бўлса, Россия Федерацияси Қуролли кучларидан жангариларга қарши курашда ёрдам олиши мумкин", деди Сурия ТИВ раҳбари Волид Муаллим телеэфир вақтида.

Бироз олдинроқ, АҚШ томони Россиянинг Сурияга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича таклиф билдираётгани ҳақида маълум қилганди.