Россия наркополицияси Москвадаги савдо-кўнгилочар марказ автотураргоҳида қўлга олган. Тожикистон фуқаросида 10 кг дан зиёд гиёҳванд моддаси мавжудлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Наркотиклар айланмасини назорат қилиш бўйича федерал хизматнинг пойтахт бошқармаси.

“Унинг Opel Astra русумли автомобили махсус хизмат вакиллари томонидан текширилганда, 10 кг дан зиёдроқ гиёҳванд моддалар солинган бир нечта ўрам топилди”, – дейилади хабарда.

Наркополиция маълумотларига кўра, дастлаб қўлга олинган ўз айбига иқрор бўлмаган, бироқ кейинроқ героинларни сотиш учун ўз жиноий шерикларидан олганини маълум қилган.

Матбуот хизматининг хабар қилишича, қўлга олинган эркак кишини 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси кутмоқда.