Бугун Тошкентда “Аллергология, иммунология ва геном технологияларининг замонавий муаммолари” мавзуидаги халқаро конференция иш бошлади. Унда Ўзбекистон, Германия, Швейцария, Россия, Қозоғистон ва Япония олимлари ўз тадқиқотлари натижаларини ўртоқлашадилар.

Тадбирда аллергология ва иммунологиянинг долзарб масалалари муҳокама қилинади. Янги авлод вакциналари яратиш, молекуляр диагностика, нейроиммунология, инсон геномини ўрганиш сингари масалалари кун тартибида турибди.
Тадбирда Ўзбекистон иммунология институти тадқиқотчилар ҳам иштирок этмоқда.