Тошкентда ICTSUMMIT 2015 — Ахборот-коммуникация технологиялари саммити якунланди

Ўзбекистон 18 Сентябрь 2015 1201

18 сентябрь куни Ахборот-коммуникация технологиялари саммитининг ялпи мажлиси ўтказилиши АКТ ҳафталигининг хотимаси бўлди.

АКТ саммити ўтказилишининг мақсади ўтаётган йилнинг ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасининг ривожланишидаги натижаларга хулоса ясаш, соҳа олдида турган стратегик вазифларни муҳокама қилиш, АКТ Форуми қатнашчилари томонидан киритилган резолюцияни муҳокама қилиш ва уни қабул қилишдан иборат эди.

Тадбир доирасида “Электрон ҳукумат” тизимининг келгуси ривожланиши бўйича масалалар, ахборот хавфсизлиги, дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантириш, ахборот ресурслари ва бошқалар кўриб чиқилди. Соҳадаги ижобий тажрибагина эмас, балки мавжуд муаммолар ва уларни ечиш йўллари таҳлил этилди.

Тадбирда 50та халқаро эксперт ва 300та иштирокчи, ICTSUMMIT 2015 нинг асосий маърузачилари орасида АКТ соҳасида 20 нафар мутахассис қатнашди.

Саммит қатнашчиларининг йиғилиши доирасида ўз маърузалари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари бўйича Қўмита раиси - Илҳом Абдуллаев; Huawei Technologies компанияси тармоқларини ривожлантириш ва бизнес бўйича Консалтинг президенти - Пол Майкл Сканлан, Шарқий Европа ва МДҲ бўйича тақсимланган номлар маълумотлар ва манзилларни берадиган Интернет-корпорацияси (ICANN) вице-президенти - Михаил Якушев, БМТ Иқтисодий ва ижтимоий масалалари департаментининг электрон ҳукумат бўйича минтақалараро катта маслаҳатчиси - Ричард Керби ва бошқалар иштирок этди.

ICTSUMMIT 2015 ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саммит нафақат профессионал хулосалар чиқариш, нуфузли спикерларнинг бир қатор маърузаларини тинглаш, ICTFORUM 2015 маърузачилари ва қатнашчилари томонидан киритилган резолюцияни қабул қилиш имкониятини ҳам яратди.

ICTWEEK Uzbekistan 2015 Ўзбекистон Республикасининг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳомийлигида ўтказилмоқда. Ташкилотчилар - Ўзбекистоннинг Ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлар ассоциацияси ва ICTNEWS нашри.

Тадбирнинг бош ҳомийси Huawei Technologies Co. Ltd, ICTWEEK Uzbekistan 2015нинг стратегик ҳомийси «Ўзбектелеком» АК, мобил ҳомийси — UZMOBILE. Шу билан бирга, АКТ Ҳафталиги ҳомийлари қаторида - LG CNS Uzbekistan ва SAP компанияси.

Тадбир ҳамкорлари: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (UNDP), “Электрон ҳукумат” тизимининг тараққиёт Маркази, UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази, Тошкент Ахорот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инха Университети, BePro дастурчилар маркази, InfoCOM.UZ журнали, Softline, Brand.uz, SmartLab, StartupFactory.uz, MyTaxi, UNIQUE PRESENT MediaHolding, MaslovPR Tashkent.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар