2015 йилнинг октябрида Тошкентда террорчилик ва экстремизмга қарши кураш бўйича халқаро конференция ўтказилади. Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор структураси ижроия қўмитаси директори Чжан Сяньфэн баёнот берди.

11 сентябрь куни у Покистоннинг Ўзбекистондаги эличис Риёз Ҳуссайн Бухорий билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида Чжань Сяньфэн элчига октябрь ойида Тошкентда террорчилик ва экстремизмга қарши кураш бўйича учинчи халқаро конференция ўтказилиши, унда ШҲТга аъзо ҳамда кузатувчи давлатлар тегишли органлари вакиллари иштирок этишидан бохабар қилди. Тадбир структуранинг ўзи томонидан ташкил этилади.

Бухорий, ўз навбатида, Покистон ҳудудида террорчиликка қарши кенг миқёсда кураш доирасида олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар хусусида ўз суҳбатдошига ахборот берди. Шунингдек, улар Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашишди.