Трамп президентликка сайланса, давлат раҳбарининг 400 минг долларлик маошини рад этишини маълум қилди

Жаҳон 18 Сентябрь 2015 2162

Америкалик миллиардер Дональд Трамп АҚШ президентлигига сайланган тақдирда, давлат раҳбари лавозими учун тайинланадиган маошдан воз кечишини маълум қилди. Бу ҳақда у Нью-Гэмпшир штатидаги Рочестер шаҳрида тарафдорлари билан бўлиб ўтган учрашув вақтида маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

“Агарда мени президент қилиб сайлашса, биринчи бўлиб қиладиган ишим маошдан воз кечиш бўлади”, – деди Трамп. Унинг фикрича, йилига 400 минг доллардан воз кечиш “катта муаммо” эмас.

Forbes журнали маълумотларига кўра, Трамп кўчмас мулк ва қурилиш соҳасида фаолият кўрсатиб, 4,1 млрд долларлик бойлиги билан дунё миллиардерлари рўйхатида 405-ўринда туради. Ўзининг тасдиқлашича эса, унинг маблағлари 10 млрд доллардан ошади.

Бундан аввал АҚШнинг икки собиқ президенти ойлик маошдан воз кечган. Улар тоғ-кон саноатида ўз даромадига эга бўлган Герберт Гувер ва бой оиладан чиққан Жон Кеннедидир.

Маълумотларга кўра, айни пайтда АҚШ президентлиги учун 20 нафардан зиёд номзод кураш олиб бормоқда. Сўнгги сўровномалар натижасига кўра, Республикачилар партиядан Трамп энг катта обрўга эга бўлса, Демократлар партияси номзодлари ичида собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон етакчилик қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар