Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) Европадаги муҳожирларнинг фарзандлари учун 2 млн евро миқдоридаги хайрия маблағи ажратади. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Жанни Инфантино маълум қилган.

"Биз Европада жойлашган қочқинларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қабул қилдик. Бу мақсад учун ташкилотимиз 2 млн евро миқдоридаги маблағни ажратади", дейди Инфантино.

Бундан олдинроқ, "ПСЖ", "Реал", "Бавария" ва "Порту" каби жамоалар муҳожирлар учун 1 млн евродан ёрдам ажратишлари ҳақида хабарлар берилганди.