Xитойлик кашфиётчи мотоцикл шлемини бош ювадиган ва уқалайдиган қурилмага айлантирди

Жамият 18 Сентябрь 2015 1331

Хитойлик кашфиётчи Чен Жонгк (Chen Gongke) бошни ювиб-қуритиб, уни уқаловчи қурилмани ихтиро қилди. Унинг асосини эски мотоцикл шлеми ташкил қилиб, барча жараён учун 5 дақиқадан камроқ вақт талаб қилади, дея ёзмоқда The Mirror.

Нашрнинг қайд этишича, бундай фикр унга фалаж бувисини парваришлаётган вақтда келган. Хаёлидаги ғояни ҳақиқатга айлантириш учун эса унга 20тача шлем ва 16 йил керак бўлди.

Ҳозирда қурилма махсус бош кийими, сув солинадиган идиш ва вазифаларни бажариб, керакли ҳароратни ушлаб турувчи панелдан ташкил топган.

Чен ўз ихтиросини отаси устида муваффақиятли синовдан ўтказди ва бу кашфиёт бошини мустақил равишда юва олмайдиган ҳамда ўта шошиб яшовчи кишиларга қўл келишига умид билдирмоқда.

Кўпроқ янгиликлар