19 сентябрь куни "Ўзбекистон" спорт мажмуасида АРВ турнирининг биринчи босқич титул жанги ўтказилади.

Ушбу бокс кечаси Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон МОҚ ва халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси (АИБА) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Тошкент шаҳри АРВ турнирига учинчи марта мезбонлик қилмоқда.

Турнирнинг иккинчи босқич 2-жангида Хуршид Тожибоев ҳакамларнинг бир овоздан берган овозига кўра, россиялик Дмиртий Полянскини мағлуб этиб, Олимпиада лицензиясига эга бўлган эди. Бундан олдин эса ирландиялик Дэвид Жойс таслим этилган.

Шанба куни Хуршид Тожибоев 60 кг. вазн тоифасида APB чемпиони Берик Абдрахмоновга қарши рингга чиқади.