Япониянинг Иватэ префектурасида 70 см баландликдаги цунами қайд қилинди. Бу ҳақда мамлакат метереология бошқармаси хабар бермоқда.

8.4 магнитудали зилзила шу ҳафта пайшанба куни тунги вақтда содир бўлган эди. Ундан сўнг 6.4 балли афтершок қайтиб келди. Ҳозирча 5 кишининг ўлими расман тасдиқланди. 1 млн киши эвакуация қилинди.

Зилзиладан сўнг мамлакат бўйлаб цунами хавфи эълон қилинган эди. Окинава, Иватэ ва Хоккайдо оролларида 10-30 см ли биринчи тўлқин цунамиси қайд қилинди. Иккинчи тўлқин эса бироз кўтарилиб, 70 см ни ташкил қилди. Ҳозирча у фақат Иватэ оролига етиб борди.