Япония метеорология хизмати шарқий қирғоқларга цунами ёпирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Тахмин қилинишича, Тинч океанидан келадиган цунами баландлиги 1 метргача бўлиши мумкин.

Ушбу цунами 16 сентябрь куни Чили яқинида содир бўлган кучли зилзила оқибатида рўй бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Чилида таъсири сезилган ушбу 8,3 баллик зилзила натижасида 11 киши ҳалок бўлди.