АПЛнинг 6-тури доирасидаги учрашувларнинг 6таси якунланди. Дастлаб ўтказилган "Челси" ва "Арсенал" ўртасидаги баҳс 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Бу ўйиндан сўнг 6-турнинг биринчи кунига белгиланган учрашувлар давом эттирилди.

Сток Сити – Лестер

Мавсумнинг энг "қувноқ" жамоаси "Лестер" сафарда "Сток Сити" билан ўйнади. Бу ўйинда ҳам дастлаб ўз дарвозасидан 2та тўп олиб чиққан Клаудио Раньери шогирдлари ўйин охирида очко билан уйга қайтишни уддалади.
Турнир жадвалидаги иккинчи ўрнини сақлаб қолган "Лестер" ҳисобида эндиликда 12 очко мавжуд.

Сток Сити – Лестер 2:2 (2:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 13 Кркич, 2:0 – 20 Уолтерс, 2:1 – 51, пенальти Марез, 2:2 – 69 Варди.
Сток Сити – Батленд, Кэмерон, Питерс, Джонсон, Уилсон, Уэлан, ван Гинкел (Айрленд, 79), Арнаутович (Крауч, 75), Шакири, Кркич (Одемвинги, 82), Уолтерс.
Лестер – Шмейхель, Морган, Хут, де Лат, Канте (Кинг, 86), Дринкуотер, Шлупп, Инлер (Олбрайтон, 46), Марез, Окадзаки (Ульоа, 64), Варди.
Огоҳлантиришлар: Марез (58), Канте (60), Кркич (70), Дринкуотер (78), Шлупп (81).

Суонси – Эвертон

Бу мавсумда кучли ўйин намойиш этаётган икки жамоа "Суонси" ва "Эвертон" баҳсида ҳисоб очилмади.
Бу дурангдан кейин уэльсликлар саккизинчи ўринга тушди (9 очко). "Эвертон" ҳисобида ҳам 9 очко мавжуд, лекин жамоа тўплар нисбатига кўра юқорироқ жойлашган - 6-ўрин.

Суонси – Эвертон 0:0 (0:0, 0:0)
Суонси – Фабианьски, Фернандес, Тэйлор, Нотон, Уильямс, Сигурдссон (Ки Сон Ен, 61), Шелви, Айю (Барроу, 87), Корк, Монтеро, Гомис (Эдер, 81).
Эвертон – Ховард, Стоунз, Гэллоуэй, Браунинг, Джагелка, Маккарти, Бэрри, Баркли, Коне (Деулофеу, 65), Лукаку, Нейсмит.
Огоҳлантиришлар: Корк (45), Бэрри (56), Браунинг (74), Айю (80).

Борнмут – Сандерленд

"Борнмут" майдонига сафар қилган "Сандерленд" навбатдаги маҳлубиятини қабул қилди. Мезбонлар бу ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги аҳволини яхшилади. "Сандерленд" 2 очко билан энг сўнгги ўринда қолмоқда.

Борнмут – Сандерленд 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 4 Уилсон, 2:0 – 9 Ритчи.
Борнмут – Боруц, Кук, Дэниэлс, Фрэнсис, Дистен, Ритчи (Смит, 90), Серман, Гослинг, Пью, Томлин (О`Кейн, 65), Уилсон (Мюррей, 76).
Сандерленд – Пантилимон, Коатес, ван Анхолт, Жонс, Кабуль, Гомес (Родуэлл, 46), Мвила, Ленс, Борини (Джонсон, 72), Дефо (Флетчер, 68), Тойвонен.
Огоҳлантиришлар: Коатес (15), Джонс (24), Кабуль (43), Борини (63), Гослинг (80), Тойвонен (85).
Четлатиш: Кабуль (74).

Астон Вилла – Вест Бромвич

Тим Шервуд мураббийлигидаги бирмингемликлар ҳам мавсумни ёмон ўтказмоқда. Бу турда "Астон Вилла" ўз майдонида "Вест Бромвич"дан енгилгач, 17-ўринга тушиб кетди (4 очко). Ёзги трансферлар даричасининг охирги кунларида ўзини "Тоттенхэм"га қўйиб юборишларини қаттиқ талаб қилган, лекин бунга эриша олмаган Сайдо Берахино "Вест Бромвич" учун гол уришда давом этмоқда. Унинг голи келтирган 3 очко жамоага турнир жадвали экваторига жойлашишда ёрдам берди.

Астон Вилла – Вест Бромвич 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 39 Берахино.
Астон Вилла – Гьюзан, Ричардс, Амави, Хаттон, Лескотт, Грилиш, Санчес (Верету, 82), Хиль (Бакуна, 76), Вествуд, Синклэйр (Жестед, 46), Агбонлахор.
Вест Бромвич – Майхилл, Эванс, Маколи, Доусон, Моррисон, Брант, Якоб, Флетчер, Макклейн, Берахино (Гарднер, 67), Рондон (Ламберт, 90).
Огоҳлантиришлар: Брант (21), Моррисон (34), Хиль (62), Якоб (78), Амави (82).

Ньюкасл – Уотфорд

"Соябонли мураббий" Стив Маклареннинг "Ньюкасл"даги ишлари ҳам юришмаяпти. Унинг мураббийлигида жамоа ҳали бирон марта ҳам ғалаба қайд эта олмади. 2та ўйинда дуранг ўйнаган "Ньюкасл" энг охирги ўринлардан бирига (19-ўрин) жойлашган. Жамоа 6-турда ўз майдонида мавсум дебютанти "Уотфорд"дан енгилди. "Уотфорд" ҳисобидаги очколар сони 9тага етди ва жамоа 9-ўринга кўтарилди.

Ньюкасл – Уотфорд 1:2 (0:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 10 Игало, 0:2 – 28 Игало, 1:2 – 62 Янмат.
Ньюкасл – Крул, Мбемба, Эдара (Ааронс, 80), Янмат, Колоччини, Сиссоко, Колбэк, Вейналдум, Товен (Обертан, 88), Перес, Сиссе (де Йонг, 46).
Уотфорд – Гомес, Кэткарт, Предль, Ньом, Абди (Бергейс, 76), Анья, Уотсон (Гедиура, 88), Капу, Хурадо (Аке, 80), Дини, Игало.
Огоҳлантиришлар: Абди (36), Капу (80), Колбэк (89).