Анонс: АПЛда 6-тур ўйинлари бошланмоқда

Спорт 19 Сентябрь 2015 1672

Бугун Англия Премьер-лигасининг 6-тур учрашувларига старт берилади.

ЧЕЛСИ - АРСЕНАЛ

Турнинг марказий учрашуви Лондонда ўтказилади. Бугун "Челси" ва "Арсенал" жамоалари дерби баҳсида майдонга тушишади.

Бу ўйин арафасида мезбонлар 5та ўйиндан кейин 4 очко жамғарган ҳолда 17-ўринда жойлашган. "Арсенал" эса 10 очко билан 4-ўринда.

Қайд этиш керакки, 16 сентябрь куни "Челси" ЕЧЛнинг гуруҳ босқичини "Маккаби"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда муваффақиятли бошлади. Шундан сўнг, мухлислар ва мутахассислар жамоанинг омадсизликлари якунлангани ҳақида фикрлар билдиришни бошлади.

"Арсенал" эса ЕЧЛни сафарда "Динамо Загреб"дан 1:2 ҳисобида енгилиш орқали бошлади.

Ушбу ўйин арафасида "канонирлар" устози Арсен Венгер Чехнинг собиқ жамоасига қарши ҳаракатлари ўйинда муҳим аҳамиятга эга бўлишини айтган.

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо эса бу ўйинда бир қатор етакчи футболчиларни майдонга тушира олмаслиги мумкинлигидан огоҳлантирган.

Бу жамоаларнинг охирги учрашуви шу йилнинг 4 августида ўтказилган, Англия Суперкубоги учун баҳсда "Арсенал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, ушбу икки жамоа АПЛ ташкил топганидан буён "Стемфорд Бриж" стадионида 23 марта ўзаро ўйин ўтказишган ва бу ўйинларда "Челси" 10 марта, "Арсенал" 7 марта ғалаба қозонган. Яна 6та ўйин эса дуранг натижа билан якунланган.

Манчестер Сити - Вест Хэм

Турнинг яна бир эътиборга сазовор учрашуви, "Манчестер Сити" ва "Вест Хэм" ўртасида ўтказилади.
Бу ўйин арафасида "шаҳарликлар" 5та ўйиндан 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалини бошқариб турибди. Жамоа мухлисларидан бошқа барча "Сити"нинг қоқилишини кутмоқда.
Ўз навбатида Славен Билич бошчилигидаги "Вест Хэм" кучли жамоаларга қарши ўйинларда кучли ўйин кўрсатадиган жамоа ҳисобланди. "Болғачилар" АПЛнинг жорий мавсумида "Арсенал" ва "Ливерпуль" каби грандларни сафар учрашувларида 2:0 ва 3:0 ҳисобларида мағлуб этиб қайтганди. "Вест Хэм" айни вақтда 9 очко тўплаган ҳолда 5-ўринга жойлашган.
Ушбу баҳсга Тошкент вақти билан соат 21:30да старт берилади.

Астон Вилла - Вест Бромвич

Бугун Бирмингем шаҳрида турнир жадвалининг 14 ва 15-поғоналарини бўлишиб турган 2 жамоа, "Вест Бромвич" ва "Астон Вилла" ўзаро ўйин ўтказади. Бу ўйинда ўтган учрашувда "Лестер"га қарши 2:0 ҳисобидаги ғалабали ўйинни охир-оқибатда 2:3 ҳисобидаги мағлубиятга айлантирган "Астон Вилла" вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилади. "Вест Бромвич" эса бу мавсумда ҳам нурсиз ўйинлар кўрсатмоқда ва лигани тарк этишга асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралмоқда.

Ньюкасл - Уотфорд

Стив Макманаман бошқарувга келганидан кейин ҳам ўйини кучаймаган "Ньюкасл" бу турда лига дебютанти "Уотфорд"ни қабул қилади. Бу ўйин олдидан мезбонларда 2 очко (19-ўрин), меҳмонларда эса 6 очко (13-ўрин).

Борнмут - Сандерленд

Бугун АПЛда яна бир "аутсайдерлар тўқнашуви" Борнмутдаги «Дин Корт» ўйингоҳида ўтказилади. Ўйинда ўтказилган 5та турдан 4 очко олган "Борнмут" (16-ўрин) ва шунча ўйиндан кейин 2 очко билан қолаётган (20-ўрин) "Сандерленд" ўзаро учрашади.
Қайд этиш керакки, ушбу ўйин натижаси мезбонлар сафидаги ҳужумчи Уилсоннинг ўйинига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Сток Сити - Лестер

6-тур арафасида 2 очкоси билан жадвалнинг қуйи қисмидан ўрин олиб турган "Сток Сити" мавсумни ўта муваффақиятли бошлаган ва 2 ўринни эгаллаб турган "Лестер"ни қабул қилади.

Бу ўйин арафасида "Лестер" бош мураббийи жамоаси ўйинда гол ўтказмаса, барча футболчиларни пицца билан меҳмон қилишга ваъда берган.

Мухлислар бу ўйинда ҳам "Лестер"нинг жазоирлик дурдонаси, мавсум кашфиётига айланиб улгурган Риёд Махрезнинг фантастик ҳаракатларни амалга оширишини кутмоқда.

Суонси - Эвертон

АПЛда яна бир муросасиз баҳс. Икки жамоа ҳам кучли таркиб ҳосил қилган. Фақат тажриба ва классдаги фарқлар туфайли "АПЛ грандлари" сифатида қайд этилмаётган жамоалар.
Айни пайтда икки жамоада ҳам 8тадан очко жамғарилган ва бу жамоалар 7-8 ўринларда ёнма-ён жойлашишган.
Мезбонлар сафидагиндре Айю ва Гомис жуфтлиги, меҳмонлар сафида эса Баркли, Лукаку ва Нейсмит каби футболчилардан мухлислар кўп нарса кутишмоқда.

АПЛнинг 6-тури 20 сентябрь куни ҳам давом эттирилади. Шу куни яна 3та жамоа ўз ўйинларини ўтказади.

Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Мавсумни омадсиз бошлаганлардан яна бири "Тоттенхэм" Англиянинг энг барқарор жамоаларидан бири "Кристал Пелас"ни қабул қилмоқда. Алан Пардьюнинг "Кристал Пелас" жамоаси айни вақтда 9 очко билан 6-ўринда жойлашган.
"Шпорлар" эса аста-секинлик билан юқориламоқда. Қолаверса, жамоа сафига кореялик иқтидор Сон Хёнг Мин қўшилган. У 17 сентябрь куни Европа Лигасидаги учрашувда 2та гол урди.

Саутгемптон - Манчестер Юнайтед

Рональд Куман шогирдларининг янги мавсумда ўйини пасайганига қарамасдан, охирги мавсумларда "МЮ" билан муросасиз ўйинлар ўтказаётганини ҳисобга олган ҳолда бу ўйинга ҳам принципиал учрашув мақомини бериш мумкин.
Бу тур арафасида "МЮ" 10 очко билан учинчи, мезбонлар эса 6 очко билан ўн биринчи бўлиб турибди.

Ливерпуль - Норвич Сити

АПЛнинг 6-турига "Ливерпуль" ва "Норвич Сити" баҳси якун ясайди. Икки жамоа ҳам айни вақтда ўзига ярашмаган ўринлардан жой олиб туришибди. "Мерсисайдликлар" (10-ўрин) ҳам, лига дебютанти "Норвич" (9-ўрин) ҳам 7тадан очко ишлашган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56332 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32588 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40637 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4894 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16763 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 101026 Ўзбекистон
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 722 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 7392 Жамият
Кўпроқ янгиликлар