АҚШ Европада 12 та A-10 Thunderbolt II ҳужумчи самолётларини жойлаштиради

Жаҳон 19 Сентябрь 2015 2495

АҚШ Европада 12 та A-10 Thunderbolt II ҳужумчи самолётларини жойлаштиради. Бу самолётларга шахсий таркибнинг 300 ходими хизмат кўрсатади, деб хабар берди ТАСС ахборот агентлиги мухбирига АҚШ қуролли кучларининг Европадаги қўмондонлиги матбуот хизмати. 

“АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бутун Европа бўйлаб базаларда НАТОнинг Operation Atlantic Resolve машғулотлари доирасида хавфсизликни таъминлаш чораларини давом эттириш мақсадида 12 та A-10 Thunderbolt II самолётларини жойлаштиради. Учиш экипажининг 300 га яқин аъзоси ва қўшимча қурилмалар АҚШ ҲҲКларнинг Муди авиабазасидаги 23-авиақанотнинг ҳужумчи самолётлари билан бирга юборилади”, деб айтди АҚШ ҲҲКнинг жамоатчилик билан алоқаларга жавоб берувчи ходими, подполковник Дэвид Вестовер.

Унинг айтишича, самолётлардан АҚШ ва НАТОдаги иттифоқчиларнинг биргаликдаги машғулотларида фойдаланилади. Маълумотларга кўра, самолётлар йил охирига қадар Марказий ва Шарқий Европа давлатларида пайдо бўлиши керак.

НАТО Operation Atlantic Resolve машғулотлари Украинадаги вазият туфайли НАТОнинг Шарқий Европадаги аъзо давлатларига кафолат бериш мақсадида бошланди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар