АҚШлик ҳарбийлар Сурияда Россия қирувчи самолётлари борлигини таъкидлашмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

АҚШ қуролли кучларидаги манбалар Суриядаги аэродромлардан бирида кам сондаги рус қирувчи самолётлари борлигини таъкидлашмоқда.

Манбалардан бири Латакия яқинидаги аэродромда Россияга қарашли 4 та самолёт борлигини маълум қилди.