Лондоннинг “Арсенал” жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер “Челси”га қарши учрашувдан кейин ҳакамларнинг ишидан шикоят қилди. Учрашув “Челси”нинг фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди.

“Мен бугунги вазиятни тушуна олмаяпман. Костани ўйиндан икки марта четлатиш керак эди. Ўйин бошида нима бўлганига бир қаранг. Коста Косьельнининг юзига атайлаб урди. У иғвогарлик қилди. У ҳар бир учрашувда ўзини шундай тажоввузкорона тутади. Ва Костанинг бундай қилғилиқлари ҳакамларнинг уқувсизлиги сабабли жазосиз қолмоқда.
“Арсенал”нинг икки ўйинчиси четлатилиб, Костанинг майдонда қолгани бу шармандаликдир”, деб айтди француз мутахассиси.

“Челси” ва “Арсенал” ўртасидаги ўйинни Майкл Дин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарди.