“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгернинг фикрича, ёзда “Челси”дан "канонирлар" сафига кўчиб ўтган дарвозабон Петр Чех “аристократлар”га қарши бугунги учрашувда муҳим роль ўйнаши мумкин.

“Сиз Чех дарвозасига гол уриш учун шунчаки идеал ҳужум ташкил қилишингиз керак. Мен унинг турли майда нарсаларга чалғимасдан эътиборини фақат ўйинга қаратишини истайман. Қадрдон клубга қарши ўйнаш ҳамиша қийин бўлган. Мен айнан шу сабабли ҳам уни Суперкубок баҳсида майдонга туширдим, ўша ўйинда Чех ўз ишини аъло даражада бажарди. У бир ўзи баҳс тақдирини ҳал қила олади", - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, бугун АПЛнинг 6-тур ўйинлари Лондонда, Тошкент вақти билан соат 16:45да "Челси" ва "Арсенал" учрашуви орқали бошланади.