Германияда «Бавария»нинг собиқ бош мураббийи Деттмар Крамер  90 ёшида оламдан ўтди.

Унинг қўл остида Мюнхен клуби икки бор Европа чемпионлар кубоги (1975 ва 1976) ва Минтақаларо кубокни (1976) қўлга киритган.

Крамер шунингдек, Миср, АҚШ, Малайзия, Таиланд терма жамоалари, «Герта», «Айнтрахт» ва «Байер» клубларини бошқарган.