Бухоро муҳандислик технологиялари институтининг кимёвий технологиялар факультетида ассистент лавозимида ишлаб келаётган Исмат Давлатов пора устида қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар берди.

Айтилишича, кафедра ўқитувчиси У. Беков унга журналларни тўлдириб, балларни ҳисоблаб чиқишни топширган. Бундан фойдаланиб қолишни истаган ассистент гуруҳ сардори Алишер Қодировни чақириб, баллари етмаётган талабалар унга мурожаат қилиб, маълум ҳақ эвазига юқорироқ баҳо олишлари мумкинлигини айтган.

Бутун гуруҳдан жами 660 минг сўм пул тўпланган. Давлатов шогирди, тайёрлов курси ўқувчиси Жонибек Абдукаримовга Қодировнинг қўлидаги пулларни олиб келишни топширган. Лекин у ҳуқуқ-тартибот ходимлари қўлига тушган ва сўроқ давомида ўз “буюртмачи”сини фош қилган.