АҚШ Демократик партиясининг бир гуруҳ ҳомийлари АҚШ вице-президенти Жо Байденни 2016 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишга ундашмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Ҳомийларнинг айтишича, улар Байденнинг номзодини расман қўллаб-қувватлашмоқда. Уларнинг айтишича, Байден вице-президент лавозимида катта натижаларига эришди. Хусусан, унинг бевосита саъй-ҳаракатлари билан янги иш ўринлари ташкил этилди, ишсизлик даражаси пасайди, Ироқдаги ва Афғонистондаги уруш якунланди.

Аввалроқ The Late Show кўрсатувида бошловчи Стивен Колбер агар Байден президентлик сайловларида иштирок этса “ҳамма хурсанд бўлиши”ни айтганда, Байден Колбернинг ўзига сайловларда иштирок этишни таклиф қилиб, унга ҳам вице-президент бўлишга ваъда берган эди.