Норасмий жаҳон чемпионати саналмиш Дэвис Кубогининг жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф босқичидан ўрин олган Ўзбекистон – АҚШ терма жамоалари ўртасидаги баҳснинг жуфтлик учрашуви якунланди. Бу ҳақда olamsport.com хабар берган.

18 сентябрь куни бошланган Ўзбекистон — АҚШ қарама-қаршилигида ҳисоб 1:1 бўлиб турганди.

Бугун Фаррух Дўстов – Денис Истомин жуфтлиги Стив Жонсон ва Сем Куэрри дуэтига 3:6, 2:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Дўстовнинг кўплаб вазиятларда хатоликларга йўл қўйиши натижасида мағлубият қабул қилиб олинди, дейилади хабарда.

Энди эртага, 20 сентябрь куни яккаликдан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Истомин Сокка, Дўстов эса Жонсонга қарши кортга чиқади.