УЕФАнинг расмий сайти томонидан Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларининг биринчи турида қатнашган жамоалардан саралаб олинган рамзий терма жамоа тузиб чиқилди.

Қуйида рамзий терма жамоага лойиқ топилган футболчиларнинг номлари келтирилган:

Жанлуижи Буффон («Ювентус»), Йосип Пиварич («Динамо» Загреб), Леонардо Бонуччи («Ювентус»), Данте («Вольфсбург»), Алессандро Флоренци («Рома»), Николас Гайтан («Бенфика»), Хакан Чалханўглу («Байер»), Анхель Ди Мария («ПСЖ»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Халк («Зенит»), Криштиану Роналду («Реал»).