Европа Иттифоқи тарқатган маълумотда айтилишича, Европа ҳудудига кириб олишга уринаётган муҳожирларнинг аксар қисми Суриядаги урушлардан азият чекканлар эмас, балки тўкин ҳаётга эришишни истаган бошқа қитъаликлар ҳисобланишади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар берган.

Қайд этилишича, шу йилнинг апрель, май ва июнь ойларида муҳожир сифатида Европада рўйхатдан ўтган юз минглаб кишиларнинг фақат 44 минг 213 нафари суриялик бўлган.
Шунингдек, Европага 27 минг нафар атрофида афғонистонлик келган.