Эрон президенти ўз халқи америкаликларни ҳурмат қилишини айтди

Жаҳон 19 Сентябрь 2015 2217

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний CBS News телеканалига берган интервьюсида эронликлар АҚШ фуқароларига ҳурмат билан қарашларини ва шу билан бирга америкалик сиёсатчиларнинг Эронга қарши қаратилган сиёсатини таъкидлаб ўтди.

“Бизнинг халқ америкаликларни ҳурмат қилади. Эрон халқи ҳеч қайси бир давлат билан урушни истамайди. Бироқ шу билан бирга АҚШ сиёсати Эрон халқининг миллий манфаатларига қарши қаратилган”, деб айтди Руҳоний.

Бу интервью Эрон президентининг Эрон ядровий келишуви бўйича халқаро воситачилар “олтилиги” билан эришилган келишувдан кейинги ғарб давлатлари журналистларига берган илк интервьюси бўлди.

Аввалроқ демократлар Эрон ядровий келишуви бўйича резолюцияни яна тўсиб қўйишгани маълум қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар