Фарғона вилоятининг Бағдод туманида истиқомат қилувчи Одинахон Раслулованинг уйида ноқонуний дорихона ташкил этилганлиги прокуратура ходимлари томонидан фош этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

60 ёшга яқинлашиб қолган аёл 2007 йилдан бошлаб бозорда дорифурушлик билан шуғулланиб келган. Кейинчалик у уйида аёлларнинг гигиеник воситаларини ишлаб чиқариб, сотишни йўлга қўйган. Бироз муддатдан сўнг Расулова ўз фаолиятига расман чек қўйган бўлса ҳам, лекин уйидаги фаолиятни ноқонуний равишда давом эттираверган.
Бундан ташқари, Расулова хорижий дори воситаларини улгуржи сотиб олиб, уларни қайтадан қадоқлаб сотишни йўлга қўйган.

Текширув чоғида унинг уйидан 11 турдаги 30 минг дона дори воситалари топилди. Уларнинг умумий қиймати 172 млн сўмдан ошар эди. Шунингдек, 13 млн сўмлик аёллар гигиеник воситалари топилди.

Текширув ушбу дори ва воситаларнинг яроқсизлигини кўрсатди.