Фарғоналик тилла ўғриси марихуана савдоси устида қўлга тушди

Ўзбекистон 19 Сентябрь 2015 2131

Фарғонанинг Ўзбекистон туманида истиқомат қилувчи Умарали Абдураҳмонов танишига марихуана моддасини сотаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.

Абдураҳмонов ўз турмуш ўртоғи Ҳаётхоннинг қариндошлариникига ўғриликка тушишда бир неча бор гумон қилинган бўлса ҳам, лекин қариндошлар унинг устидан арз қилмаётган эди. Дастлаб у қариндошларидан бирининг уйидан 400 минг сўмлик тилла бюум ўғирлаган. Қайноғасининг уйидан 1.2 млн сўмлик тилла буюмлар олган.

Жанжаллашиб кетиб қолган рафиқасини қайтариш баҳонасида қайнотасининг уйига борган куёв у ердан ўз рафиқасининг тиллаларини ўғирлаб кетди. Шундан сўнг унинг устидан тегишли жойга ариза топширилди.

Милиция Абдураҳмоновни қидириб келиб, уни айни марихуана сотаётганида қўлга олди.
Жиноятчи 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар