Греция соҳилида 5 ёшли суриялик қизчанинг жасади топилди

Жаҳон 19 Сентябрь 2015 7865

Туркиядан Грецияга денгиз орқали ўтиш пайтида 5 ёшли суриялик қизча ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Daily Star нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бир гуруҳ муҳожирлар Греция соҳилларига қайиқда етиб олишмоқчи бўлганда, қайиқ чўкиб кетган. Оқибатда 5 ёшли кичик қизча ҳалок бўлган. Бундан ташқари, яна бир неча нафар муҳожирлар бедарак йўқолган.

Греция соҳилбўйи қўриқлаш хизмати 13 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлди, тирик қолган бўлиши мумкин бўлган муҳожирларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Сентябрь ойида Туркиядаги пляжлардан бирида жасади топилган 3 ёшли Айлон исмли суриялик бола воқеаси овоза бўлиб кетганди. Бола ўз оиласи билан денгиз орқали Европага яхши ҳаёт истагида йўл олганда онаси ва акаси билан бирга чўкиб кетган эди.

 

Кўпроқ янгиликлар