Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги маҳаллий ҳукуматдаги 368 та иш ўрнига 2,3 млн га яқин ҳинд, жумладан 200 минг нафар олий маълумотли мутахассис, 30 нафар дипломга эга дастурчи ва 255 нафар доктор унвонига эга бўлган ҳинд даъвогарлик қилмоқда, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Маҳаллий ҳукумат “5-синф мактаб таълимига эга бўлган одам ҳам эплай оладиган” ишга 368 нафар ходим изламоқда. Гап хизмат кўрсатиш ходимлари ҳақида кетмоқда. Ҳукумат ёзма имтиҳон фойдасига номзодлар билан суҳбат ўтказишдан бош тортди. Маҳаллий ҳукуматнинг баҳолашича, ҳар бир номзод билан суҳбат ўтказиш учун 4 йил вақт талаб қилинган бўларди.

Ҳудудий ҳукумат раҳбари Алок Раньян номзодлар сонини “ақлбовар қилмас даражада жуда улкан” деб айтди.

“Бу Ҳиндистондаги меҳнат бозорининг жорий ҳолатини акс эттиради ва аҳолининг таълим даражаси юқори бўлишига қарамасдан аянчли ҳолатни намойиш қилади. Улар олий таълимга эга эканликларига қарамасдан, идиш-товоқ ювишлари, чой келтиришлари ва бошқа шу каби ишларни бажаришларига тўғри келади”, деб айтди Раньян.

Ҳиндистон статистикасига кўра, мамлакатда ишсизлик даражаси 6,6 фоизга яқинни ташкил қилади, мустақил ҳисоб-китобларга кўра эса бу кўрсаткич 10,6 фоиз даражасида эканлигини айтилмоқда.