2015 йил 18 сентябрь куни тахминан соат 18дан 46 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Марказий диспечерлик хизматига шаҳарнинг Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган 12 қаватли Бизнес маркази биносининг ташқи томонида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига пойтахтнинг ёнғин ўчириш қисми ходимлари тезда етиб боришган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида соат 19 дан 33 дақиқа ўтганда ёнғин қуршаб олинган ва тезкорлик билан бартараф этилган.
Ёнғин содир бўлган жойни кўздан кечириш натижасида ёнғин бинонинг иситиш тизимида олиб борилган пайвандлаш ишлари пайтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаганлиги оқибатида келиб чиққанлиги аниқланди. Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати