Жанубий Суданда нефть ташувчи машинанинг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 183 нафарга етди, деб хабар бермоқда маҳаллий ҳукумат.

Қайд этилишича, камида 60 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Мамлакат президенти матбуот котиби портлаш ёниб турган сигарет туфайли содир бўлганини маълум қилди. Бироқ кўпчилик гувоҳлар ўқ овозларини эшитганларини айтишмоқда.

Портлаш нефть ташувчи юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб ағдарилиб тушганда маҳаллий аҳоли йўлга тўкилиб кетган ёқилғини йиғиштириб олаётган пайтда содир бўлган.