АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия президенти Башар Асад ҳокимиятдан кетиши кераклигини, бироқ унинг истеъфоси музокаралар орқали белгиланиши зарурлигини айтмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Керри Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хэммонд билан музокаралар якунларига кўра бундай баёнот билан чиқди.

“Биз музокараларни бошлашимиз керак. Бу биз кутаётган нарса. Биз Россия ва Эрон ҳамда Сурияга таъсирга эга бошқа давлатлар бунда ёрдам беради, деб умид қиламиз, чунки бу инқирозга якун ясовчи вазиятдир”, деб айтди Керри.

АҚШ Давлат котиби АҚШ музокараларга тайёрлигини ва айни пайтда бунга Асаднинг розилигини олиш кераклигини таъкидламоқда.

“Россия Асадни музокаралар столига олиб келишга тайёрми?”, дея сўрамоқда Керри.