Терговчилар тинтув пайтида Коми республикаси раҳбари Вячеслав Гайзердан ичида пуллар бўлган сейф, миллионлаб доллар турадиган соатлар коллекцияси, бир нечта офшор компанияларга ҳужжатлар ҳамда Bombardier ва Hawker самолётларини сотиб олиш лойиҳаларини мусодара қилишди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Тергов қўмитаси Гейзер, унинг ўринбосари Алексей Чернов ҳамда Александр Зарубин ва Валерий Веселов бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйишди.

Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 2013 йилда Кипр солиқ хизмати томонидан берилган солиқ сертификати ҳам аниқланган.