Кубага Майамидан сув остидан интернет-кабель ўтказилиши режалаштирилмоқда

Технология 19 Сентябрь 2015 1861

Куба ҳукумати АҚШнинг Майами билан Кубани боғловчи ва интернетга кириш сифатини яхшилашга имкон берувчи интернет-кабелни ўтказиш бўйича таклифини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Nuevo Gerald газетасига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

АҚШ Давлат котибининг маслаҳатчиси ва халқаро коммуникация ва ахборот сиёсати бўйича координатор Даниэль Сепульведа Гаванага ташриф буюрди. Унинг айтишича, Куба ҳукумати 2020 йилга қадар аҳолининг 60 фоизини мобиль интернет ва ярмини уйда интернетга уланиш билан таъминлашни режалаштираётганини маълум қилди.    

Айни пайтда интернетга кириш қиммат турувчи йўлдошли алоқа ва Венесуэланинг оптик-толали кабели орқали амалга оширилмоқда, бироқ Кубанинг ички телекоммуникацион инфратузилмаси етарлича яхши ривожланмаган, мамлакатда телефон кабелининг имкониятларидан ҳам тўла фойдаланилмайди. 

2014 йил бошида Европадан Бразилияга сув ости интернет-кабели ўтказилиши бошланган эди. Ундан 2016 йилдан фойдаланиш бошланиши керак. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар