MAN Auto Uzbekistan ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга 30 млн доллар сарфлайди

Технология 19 Сентябрь 2015 2817

Самарқанд вилоятида жойлашган MAN Auto Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси MAN юк машиналари ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштиришга 30 млн долларга яқин маблағ сарфлайди, деб хабар берди компания вакили “РИА Новости” ахборот агентлигига.

Ўзбекистонга 18 сентябрда MAN Truck and Bus немис компаниясининг бош ижрочи директори Йоахим Дрес бошчилигидаги делегацияси келди. Делегация MAN Auto Uzbekistan’нинг дилерлик ва хизмат кўрсатиш марказларига ташриф буюриб, юк машиналарининг йиғилиш жараёни билан танишиб чиқади. Бунда Ўзбекистонда MAN юк машиналари бутловчи қисмларининг ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштиришни ривожлантиришга алоҳида эътибор ажратилади.

Компания вакилининг айтишича, маҳаллийлаштириш дастури доирасида ҳайдовчи кабиналари ва яроқликка синовларни талаб қилмайдиган бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 3 минг донани ташкил қилади. Умумий қиймати 30 млн долларни ташкил қиладиган лойиҳаларни амалга ошириш икки йилга мўлжалланган бўлиб, у MAN юк машиналари ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш даражасини 25 фоизгача етказиш имконини беради.

Маълумот учун, 2009 йилда “Ўзавтосаноат” АЖ ва Германиянинг МAN Nutzfahrzeuge компанияси устав капитали 3 млн долларлик MAN Auto Uzbekistan қўшма корхонасига асос солишди. Корхонанинг 51 фоизи Ўзбекистонга, 49 фоизи немис томонига тегишли. Корхонанинг лойиҳавий қуввати йилига 5 минг дона юк машинасини ташкил қилади. Корхона тўлиқ оғирлиги 15 тоннадан 41 тоннагачани ташкил қиладиган TGA ва CLA модификациясидаги юк машиналарини ишлаб чиқаради.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар