"Шахтёр” жамоаси бош мураббийи Мирча Луческу “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни кескин танқид қилди.

Руминиялик мутахассиснинг айтишича, мадридликлар унинг жамоасига қарши ЕЧЛ гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган ўйин вақтида бош ҳакамга тазйиқ ўтказишган.

“Менимча, Роналдуга “Ғирром ўйин учун” совринини топширса бўлаверади. У аслида пенальти бўлмаган жойда ҳакамдан 11 метрлик жарима зарбасини талаб қилиб олди. Ва ҳар сафар ҳакам унинг норозиликларидан ҳайиқиб, мадридликлар фойдасига қарор чиқараверди.

Пенальтидан бошқа вазиятда Роналду Степаненконинг биринчи карточкасини сўраб олди, шунингдек, жарима зарбасини ҳам. Аслида у ерда ўйин қоида бузилмаган эди.

Такрорлайман: "Реал" сафида буюк ўйинчилар тўп суради. Афсуски, улар ижобий натижага ҳар қандай йўл билан бўлса-да эришишга уринишмоқда”, - дейди Луческу.