Моуриньо: "Арсенал"га қарши ўйинда бир қатор етакчиларсиз ҳаракат қилишимиз мумкин

Спорт 19 Сентябрь 2015 1235

“Челси” ярим ҳимоячиси Виллиан АПЛ 6-тур “Арсенал”га қарши ўтадиган учрашувда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Жозе Моуриньо маълум қилган.

У клубнинг яна бир неча футболчиси дерби баҳсини ўтказиб юбориши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.

"Педро, Фалькао ва Оскар ҳам бу ўйинда қатнашмаслиги мумкин. Ҳозирча аниқ гап айта олмайман. Ўйин учун таркибни охирги машғулотдан кейин тузаман", деган португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” - “Арсенал” учрашуви 19 сентябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 16.45да бошланади.

Бу жамоаларнинг охирги учрашуви шу йилнинг 4 августида ўтказилган, Англия Суперкубоги учун баҳсда "Арсенал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Маълумот учун, ушбу икки жамоа АПЛ ташкил топганидан буён "Стемфорд Бриж" стадионида 23 марта ўзаро ўйин ўтказишган ва бу ўйинларда "Челси" 10 марта, "Арсенал" 7 марта ғалаба қозонган. Яна 6та ўйин эса дуранг натижа билан якунланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар