Лондоннинг “Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо Лондон дербисида “Арсенал”га қарши ғалабадан кейин рақиб жамоа футболчиларининг хатти-ҳаракатини танқид қилди.

“Мен “Арсенал” билан 15 ёки 16 марта учрашганман... Фақат бир мартагина улар ўйиндан кейин ҳеч нарсадан шикоят қилишмаган ва бу, эҳтимол, ўша ўйинни ютганлари учун бўлса керак”, деб айтмоқда португалиялик мутахассис.

19 сентябрда бўлиб ўтган ўйин давомида “Арсенал” ҳимоячиси Габриэл Паулиста ва яримҳимоячиси Санти Касорла майдондан четлатилдилар.

“Челси” рақиб айнан камчилик бўлиб ўйнаганда ўз тўпларини киритган.