Муфтий Усмонхон Алимов Бутунжаҳон ислом уюшмаси ташкил этган халқаро анжуманида иштирок этди

Ўзбекистон 19 Сентябрь 2015 3365

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Бутунжаҳон ислом уюшмаси Бош котиби Абдуллоҳ Абдулмуҳсин Туркийнинг таклифига биноан 2015 йил 16-17 сентябрь кунлари Маккаи Мукаррама шаҳрида “Мусулмон ёшлар ва замонавий ахборот тизимлари” шиори остида ўтган анжуманда иштирок этди.
Мазкур халқаро анжуман Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауднинг ҳомийлигида ташкил этилди. Унда Саудия Арабистони подшоҳи маслаҳатчиси, Макка ҳокими Амир Холид Файсал, араб ва мусулмон мамлакатлардан нуфузли олим ва дин арбоблари иштирок этдилар.
Анжуман очилишида Саудия Арабистони Подшоҳлиги (САП) бош муфтийси Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх ҳам қатнашди. Бутунжаҳон ислом уюшмасининг Бош котиби Абдуллоҳ Туркий кириш сўзида мазкур халқаро анжуман давомида мусулмонлар ҳаётида муҳим ўрин олган ахборот тизимини янада ривожлантириш, таълим-тарбия, маданият соҳасида унинг муҳим ўрни ҳақида уламолар ёзган маърузалар тингланиб муҳокама этилади, деб таъкидлади.
Анжуман иштирокчилари номидан “ал-Азҳар” университети ректори доктор Абдулҳай Изб сўзлаб, ҳозирги вақтда мусулмонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришда янги ахборот тизимларини ривожлантиришнинг жуда муҳим эканлигини уқтирди. Шунингдек, у ахборот тизимлари мусулмонлар ўртасидаги келишмовчиликларга барҳам беришдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Халқаро анжуманда сўзга чиққан бошқа иштирокчилар замонавий ахборот тизимларини ривожлантириш йўллари, янги арзон техник имкониятларга эга бўлиш ва уларни осонлик билан ишлатиш йўл-йўриқлари ҳақида фикр билдиришди.
Барча олимлар ахборот тизими жамият ўзгаришида асосий омиллардан бири ҳисобланиб, ислом муассасалари унинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиш кераклиги, бу ёшларга албатта ижобий таъсир кўрсатиши лозимлиги, уларнинг маданий иммунитетларини кучайтириши кераклигини эътироф этдилар.
Анжуманда сўзга чиққан тадқиқотчилар айрим ёшлар янги ахборот тизимидан салбий йўналишларда фойдаланаётгани, турли асоссиз хабар, миш-мишлар тарқатиб, вақтларини бекорга ўтказаётганликларига эътибор қаратдилар.
Бутунжаҳон ислом уюшмасининг 16-халқаро анжумани ўз ниҳоясида якунловчи баённома қабул қилди. Унда сўзланган маъруза ва билдирилган фикрлар хулосасига биноан замонавий ахборот тизимидаги муҳим жиҳатлар, мусулмон ёшларга, олимлар ва ахборот воситалари идораларига тегишли тавсиялар, янги ислом ахбороти ҳақида Бутунжаҳон ислом уюшмасининг бу масаладаги ўрни ва таъсири ҳақидаги фикрлар ўз ўрнини топди.
Анжуман фаолияти давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Бутунжаҳон ислом робитаси бош котиби Абдуллоҳ Абдулмуҳсин Туркий билан мулоқотда бўлдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита aхборот хизмати

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар