18 сентябрь куни Непалнинг марказий қисмидаги тоғли ҳудудда ҳаракатланаётган йўловчи автобус ҳалокатга учраши натижасида 8 киши ҳалок бўлди ва 37 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Маҳаллий полиция бошлиғининг маълумот беришича, бу ҳодиса Непал пойтахти Катманду шаҳридан 137 км узоқликдаги Рамечхап округида содир бўлган.

Дастлабки тахминларга кўра, бу ҳодиса ҳайдовчининг айби билан содир бўлган.

Айни вақтда жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага етказилган.