2015 йил 28-30 сентябр кунлари Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 80 йиллик юбилейи республикамиз миқёсида кенг нишонланиши режалаштирилган.
Университет 1935 йилда Тошкент давлат педагогика институти сифатида ташкил этилиб, 1998 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига мувофиқ ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларига педагог кадрларни етиштириб берувчи университет мақомини олди. Бугунги кунда университетнинг 80 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича жуда катта кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Университет ва унинг 80 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида www.tdpu.uz сайти орқали маълумот олишингиз мумкин.

Низомий номидаги ТДПУ
“Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот
Кенгаши раиси Р.Рахмонов