Россиянинг "АвтоВАЗ" компанияси ходимлари сонини қисқартириш ва 15 минг нафар ишчини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда tltgorod.ru нашри ўз манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

Қайд этилишича, қисқартиришлар яқин ойлар ичида амалга оширилади.

Янгиликлар сайтида маълум қилинишича, бу масала компания президенти Бу Андерсон ва вице-президент Ольга Голодец, шунингдек компаниянинг ижтимоий сиёсат бўлими раҳбари Тимур Бутов ҳамда меҳнат вазири Максим Топилин ўртасидаги учрашувда муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Хабарда ёзилишича, ишчиларга бу ҳақда октябрь ойида маълум қилинади, янги йилнинг биринчи ойидан ишдан бўшатишлар бошланади.

Ўз навбатида, РБК нашрида айтилишича, компания Priora русумли машиналар ишлаб чиқарувчи конвейерини ёпмоқчи.