Обама 1 ёшли болакайни 101 йиллик таваллуд аёми билан табриклади

Жаҳон 19 Сентябрь 2015 6764

АҚШ Оқ уйи Юта штатида яшовчи оила фарзандига туғилган куни муносабати билан табрикнома юборди. АҚШ маъмуриятининг расмий бланкасидаги мактубда “Азиз Бенжамин: 101 йиллик таваллуд аёминг билан табриклайман”, деб ёзиб қўйилган эди. Бу ҳақда NBC News телеканали маълум қилди. 

Мактуб матнида Бенжамин “АҚШ тарихининг ажралмас қисми” ва “АҚШ жамоавий саъй-ҳаракатлар ҳисобига эришиши мумкин бўлган” энг яхши муваффақиятлар гувоҳи бўлгани таъкидлаб ўтилган. Матн остида эса АҚШ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обаманинг имзолари қўйилган.

Бенжамин Шостедлар оиласининг 4- ва кенжа фарзанди бўлиб, у кейинги ҳафтада бир ёшга тўлади. Боланинг ота-онаси Оқ уйга мунтазам равишда фарзандларининг туғилган куни билан табриклашни сўраб мурожаатнома юборишади. Бироқ улар ҳали бирор марта бундай табрикнома олишмаган. Уларнинг фикрича, уларга 101 ёшга тўлган бошқа одамга мўлжалланган табрикнома келган бўлиши мумкин.

Оилада янги фарзанд дунёга келиши, туғилган кун, никоҳ қуриш ёки никоҳнинг 50 йиллиги ҳамда пенсияга чиққан америкаликларни табриклаш билан Оқ уйнинг махсус бўлими – The White House Greetings Office (Оқ уй табриклар идораси) шуғулланади. Бундай табрикни олиш учун АҚШ маъмурияти сайтидаги анкетани тўлғазиш керак.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар