Ўзбекистон ва Испания Қироллиги ўртасида икки ёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик тўғрисидаги Конвенция кучга кирди

Жаҳон 19 Сентябрь 2015 2207

2015 йил 19-сентябрь куни 2013 йил 8 июлда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида икки ёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенция кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар қилинди.

Конвенция Ўзбекистон ва Испания юридик ва жисмоний шахсларининг ўз давлатларида ёки шерик давлатда олган даромадларини икки марта солиққа тортилмаслигини таъминлайди. Шу йўсинда, мазкур халқаро шартнома ўзаро инвестицияларни жалб қилиш ҳамда икки давлат компания ва тадбиркорлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга имкон беради.

Шунингдек, ушбу Конвенция солиққа оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ва Испания солиқ идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ҳам назарда тутади.
Мазкур Конвенциянинг тўлиқ матни билан www.лех.уз сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун, 1991 йил 31 декабрь куни Испания Қироллиги Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини тан олган. 1992 йил 17 март куни эса икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилган.

Ҳозирда Ўзбекистонда испан капитали иштирокидаги «Maxam-Chirchiq», «Ammofos-Maxam», «Hispantex», «Pantentes Talgo Tashkent», «Balkan Eksport Import Asia» сингари 12 дан зиёд корхоналар фаолият юритиб келмоқда. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузурида «Marti & Deba, S.L.», «Intec Energiya S.A.» и «Laintex Veterani S.A.» сингари қатор испан ваколатхоналари аккредитация қилинган.

Икки давлат ўртасидаги шериклик алоқаларини юқори тезликдаги темир йўл соҳасида қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилаётганидан ҳам кўриш мумкин. Жумладан, «Talgo» испан компанияси мутахассислари мамлакатимиз учун янги бўлган технологик ечимлар қўлланилган Тошкент-Самарқанд тезюрар темир йўлини лойиҳалаштириш ва қуришда кўмак берди. Ҳозирда ушбу йўналиш бўйича 2011 йилда эвазига харид қилинган «Afrosiyob» Talgo-250 электр поездлари қатнови йўлга қўйилган.

Шунингдке, Ўзбекистонда юқори тезликка эга йўлларни электрлаштириш ва қуришга оид ишлар олиб борилиб, 2016 йилдан Тошкент ва Бухоро ўртасида навбатдаги тезюрар темир йўли алқоаси ишга туширилиши белгиланган. Янги магистрал йўловчилар ва юкларни ташиш вақтини 2 соатга, фойдаланиш харажатларини эса 36 фоизга қисқартириш имконини бериб, атроф-муҳитга зарарли таъсирни камайтиради.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар