Россия президенти Владимир Путин қўшни Беларусь ҳудудида россияликлар авиазасини қуриш бўйича ўзаро келишув тузишга кўрсатма берди.

"Россия Федерацияси ҳукумати Россия ва Беларусь республикалари ўртасида қўшни мамлакат ҳудудида рус авиабазасини қуриш ҳақида қарор қабул қилди", дейилади шу бўйича ҳужжатда.

Бундан ташқари, Владимир Путин Россия Мудофаа вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирликларига беларусликлар билан шу масала хусусида музокаралар бошлашга кўрсатма берган.