"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери Англия чемпионатидаги муваффақиятли юришини давом эттириш мақсадида янги услуб ўйлаб топди.

"Агар шанба куни бўладиган ўйинда "Британнии" стадионида гол ўтказиб юбормасак, мен бутун жамоага пицца ва балки хот-дог ҳам олиб беришга ваъда бердим", - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, 5та турдан кейин 3та ғалаба ва 2та дуранг қайд этган жамоа 11 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Лестер" бугун 18 ўриндаги "Сток Сити" билан ўйнайди.