Таниқли исланд хонандаси саҳнага Марғилон хонатласи кийиб чиқди

Маданият 19 Сентябрь 2015 5150

Хонатлас Ўзбекистон ва ўзбек халқининг асосий ташриф қоғозларидан бири бўлиб келган. Сўнгги вақтларда хонатлас жаҳон миқёсида кенг танилиб, Европа ва Американинг энг таниқли модельер ва дизайнерлар эътиборини қозонмоқда.

OscardelaRenta, Gucci, Mango, Zara, Dolce&Gabbana ва бошқа кўплаб мода уйларида хонатласдан фойдаланиш аллақачон йўлга қўйилган.

Энди эса машҳур исланд қўшиқчиси Бьоркни (Bjork) ҳам мафтун этиб, саҳнага хонатласдан тайёрланган костюмда намоён бўлишга ундади.

Таниқли хонанданинг модельерлари ноябрь ойида 50 ёшини нишонловчи санъаткорнинг костюмида хонатласдан фойдаланишни маъқул кўришди.

Маълумки, хонатлас ипак матосидан тайёрланиб, уларда безак ва гуллар матога эмас, балки ўриш ипларига чизилади. Эни 40 сантиметр, узунлиги 200 ментр атласни тўқиш учун уч минг олти юзта ипак толани бир-бири билан уйғунлаштириш талаб этилади. Энг муҳими, барча ранг табиий усулда, бўёқ берувчи гиёҳлардан тайёрлангани сабабли улар йиллар ўтса-да ўз сифатини йўқотмайди, ранглари қоришиб кетмайди. Маҳсулот тайёр бўлгунига қадар эса ўттиздан зиёд иш жараёнидан ўтади.

Кўпроқ янгиликлар