Япониялик сайёҳ Ҳиндистондаги Тож Маҳал музей-мақбарисига кираверишда сельфига тушишга уриниш чоғида вафот этди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жума, 18 сентябрь куни икки эркак зинапоядан сирпаниб, йиқилиб тушишган. Улардан бири бошидан жароҳат олиб, кейинроқ шифохонада ҳушига келмасдан жон берган. Иккинчи сайёҳнинг эса оёғи лат еган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Япония элчихонасига маълумот етказилган. Дипломатлар ва полиция ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганишмоқда.